Иммун тизим жуда кўп қиррали бўлиб, танадаги барча физиологик ва патологик жараёнларда иштирок этадиган ва инсоннинг барча аъзолари ва тўқималарида мавжуд бўлган ҳужайралардан иборат ягона тизимдир. Иммун тизим танани бошқарувчи учта тизимдан бири бўлиб, унинг функционал ҳолати одамнинг касал бўлиш-бўлмаслигини, агар касал бўлса, касаллик қандай ривожланишини, унинг қандай якунланиши ва асоратлар бўлиш-бўлмаслигини аниқлайди.
Илгари иммун тизими инсон организмига ташқаридан кирган бегона объектлар билан курашиш учун керак деб ҳисобланган. Охирги йиллардаги кўп сонли тадқиқотлар орқали шу нарса исботландики, ҳимоя вазифаси иммун тизимнинг функцияларидан фақат биттаси бўлиб, унинг асосий вазифаси организмни соғлик ҳолатини таъминловчи гомеостазни оптимал даражада ушаб туришига қаратилган.
Биотиббиёт йўналишидаги мутахасиссларнинг фақатгина иммунологиянинг асосларини эмас, балки иммунологик текширувларини тарифлаб беришга қодир бўлиб, ўз билимларини амалий фаолиятларида кўллашлари учун иммун тизимдаги ўзгаришлар ва камчиликлар билан чақирилган жараёнларни патогенетик механизмларини билишлари биз учун муҳимдир.