Эндокринология – бу тиббиётнинг анча ёш йўналишларидан бири бўлиб:
1. Ички секреция безларининг тузилиши ва функциялари;
2. Гормонлар ва уларнинг таъсирини;
3. Гуморал тизим аъзолари ва гормонлар фаолиятининг бузилиши билан боғлиқ бўлган касалликларни ўрганади.
Таъкидлаш жоизки, эндокрин системаси нерв ва иммун тизими билан бир қаторда бошқарувчи тизимлардан бири хисобланади, бу эса организмдаги барча жараёнларнинг йўналиши унга боғлиқлигини билдиради. Гормонларнинг мувофиқ равишда ишлаши организмдаги умумий моддалар алмашинуви жараёни, шу билан бирга янгиланиш, тикланиш ва қариш жараёнларининг қай тарзда боришини белгилаб беради.
Биз сизларга гормонларнинг организмдаги бошқа тизимлар билан ўзаро таъсири хақида гапириб бермоқчимиз. Гормонлар – бу бизнинг умумий кайфиятимиз, ҳулқ-атворимиз, ёшлигимиз ва соғлигимизни кўрсатиб турувчи мезондир.
Бундан ташқари, бизнинг мақсадимиз – бу эндокрин тизими касалликларини олдини олиш ва касаллик келиб чиқмасдан олдин ўз вақтида аниқлаш. Бу борада қандай лабаратория таҳлилларига эътибор қаратиш лозимлиги, уларни бошқа таҳлиллар билан алоқадорлигини шархлаш ва даволаш тактикасини танлаш.
Ва ниҳоят, тиббиёт сохасида эндокрин системаси иштироки кузатилмайдиган хеч қандай йўналиш йўқлиги ва барча жараёнларнинг умумий таҳлили организмда содир бўлаётган ўзгаришларни белгилашини кўрсатиш.